ТЕМИР ТАНҚИСЛИК КАМҚОНЛИК КАСАЛЛИГИ БИЛАН ХАСТАЛАНГАН ЎСМИР-ҚИЗЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛ ДАВРИДА КУНЛИК ОВҚАТЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
##article.subject##:
темир танқислик камқонлик, татил даври, ўсмир-қизлар, кунлик рацион, соғлом ўқувчилар##article.abstract##
Мазкур тадқиқотда Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги 5-сонли мактабда 2023-2024 ва 2024-2025 ўқув йилларида таълим олган 14-18 ёшли юқори синф ўсмир қизларнинг таътил ойларида июн, июл ва август ойиларида овқатланиш тартибининг гигиеник тахлил материаллари келтирилган. Мактаб ўқувчиларнинг ёз мавсумидаги овқатланиш ҳолатининг натижаларининг ўртача кунлик истеъмол қилган аниқ маҳсулотларни ҳисоб варақасида қайд этилган. Ўқувчилар асосан уй шароитида кўпроқ бўлишига қарамасдан, уларнинг овқатланиш ҳолати ва олинган натижалар СанНваҚ 0007-2020 ва СанНваҚ 0017-2022 асосида баҳоланган ва кунлик рационда асосий озиқа моддалар ва энергетик қиймати «Озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби» бўйича ҳисобланди. Мактаб ўқувчиларининг таътил давридаги кунлик овқатланиш тартиби белгиланган тартибидан кескин фарқ қилди ва нон маҳсулотлари физиологик меъёрдан назорат гуруҳда 13,4%га асосий гуруҳда 27,6%га, ун 6,0%-14,0%га, макаронлар 12,3-24,4% кўплиги, шакар, қахва, зиравор, томат ва ош тузининг истеъмол даражаси ҳам юқорилиги аниқланди. Таътил даврида жавдар нони, ёрмалар ва сабзовотларнинг камлиги аниқланди. Картошканинг истеъмол даражаси 55,3-56,3%ни, соф бодринг 74,7%-72,7%ни, соф помидор 88,3%-40,8%ни, соф карам 91,6%-75,6%ни ташкил қилди. Мевалардан олма, ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва олча ва бошқа турлари, шунингдек мол, қўй, қуён ва парранда гўшти, соф балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сут маҳсулотларининг кам таъминланганлиги аниқланди. Йил иссиқ мавсуми ва таътил даврида ўсмир қизлар кун давомида Айс-tea, CoCa-Cola, Fanta, Pepsi, Морс ва бошқа рангли бўёқли ичимликларнинг истеъмоли назорат гуруҳда меъёрдан 3,1 мартага, асосий гуруҳда 3,87 мартага ортиқчалиги аниқланди. Бу борада профилактик ишларни зудлик билан кучайтириш зарур.