ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ШАКИЛЛАНИШИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ТАН ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

##article.authors##

  • Obidov Rakhmonali Rasulovich

##article.subject##:

молиявий натижалар, даромадларни тан олиш, харажатларни тан олиш, молиявий ҳисобот

##article.abstract##

Ушбу мақолада жаҳон амалиётида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий мақсади, ижобий молиявий натижаларга эришиш нинг, яъни максимал даражада фойда олиш учун компанияларда молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида тезкор ва ишончли ахборотларни олиш ва муҳим бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятлари келтириб ўтилган. Шу билан биргаликда, халқаро бозорга чиқиш хорижий ҳамкорларнинг молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботи хусусиятларини аниқлаш, уларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаш тартиблари ёритиб берилган. Шунинг учун, айни пайтда бутун дунё миқёсида молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартлар асосида ташкил қилишга эътибор қаратилиши, жаҳоннинг кўпгина давлатлари фонд биржаларида акциялари жойлаштирилган компаниялардан молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузишнинг долзарблиги асосланган. Мазкур мақолада даромад ва харажатларни тан олиш, турли баланс назарияларида молиявий натижаларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни турли концепциялар бўйича акс эттириш, молиявий натижалар бўйича бухгалтерия ҳисоби ахборот таъминотини такомиллаштириш, рентабеллик кўрсаткичларини таҳлил қилиш масалалари ўз ечимини топган. Эътироф этиш жоизки, мақолада айни пайтда даромад ва харажатларни таснифлаш, ялпи даромад тўғрисида ҳисобот кўрсаткичларини шакллантириш, молиявий натижалар юзасидан ҳисоб ахборотларининг ишончлилигини ошириш, рентабеллик кўрсаткичларини аниқлашга эришилган. Лекин, молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил қилиш билан боғлиқ муҳим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган. Молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботининг назарий ҳамда услубий асосларини яратиш ва уни такомиллаштириш бўйича бир қатор хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий тадқиқотлари ёритиб берилган.

Загрузки

##submissions.published##

2023-06-17