АЛИШЕР НАВОИЙ НАЪТЛАРИДА БАДИИЙ ТАСВИР УСУЛЛАРИ

##article.authors##

  • Дилором САЛОХИ

##article.subject##:

мумтоз шеърият, услуб, усул, тавсиф, тарих, муҳаббат, ихлос, маърифий-бадиий тафаккур, адабиётшунослик, илтижо

##article.abstract##

Мақолада Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг орифона ғазалларида шакл, мавзу ва мазмун уйғунлиги нуқтаи назаридан қўллаган тасвир ва талқин усуллари ҳақида фикр юритилади. Улуғ шоир наътларида мажозий тасвир ва тавсиф ифода этилган байтлар муножот руҳидаги шарҳи ҳол билан уйғунлашиб кетади. Навоий шеъриятининг нодир намуналаридан бири бўлмиш “Бу навъ ўлди жамолинг мусҳафининг сирридин огаҳ ...” радифли ғазалда бадиий тасвирнинг васф ва илтижо усуллари маҳорат билан ифода этилган. Орифона руҳ ва наът мавзусида ёзилган бу ғазалда улуғ шоир комил инсон – Муҳаммад алайҳиссалом сийратлари, сифатлари ва ул зот (сав)га ошиқлик неъмати ҳақида бадиий рамз ва тимсоллар воситасида сўз юритади. Мақола муаллифи ғазалнинг биринчи байти – матлаъсидан охирги байт – мақтаъсига қадар шарҳ усулида таҳлил ва талқин қилади. У ўз фикр-мулоҳазаларини асослаш учун мўътабар исломий манбаларга ҳам мурожаат этади. Улуғ шоир ўзи ижод этган наътлари мисолида Пайғамбар алайҳиссалом сийратлари воситаси билан маънавий комиллик ва комил инсон шахсияти ҳақида бадиий фикр юритади. Муаллиф мутафаккир шоир наътлари, меърожномалари ва муножотлари бадиияти шарқ мумтоз поэтикаси қонуниятлари тизими мезонларида мукаммал тадқиқ этилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлайди. 

Библиографические ссылки

Valixo‘jayev B. Tanlangan asarlar. 3-jildlik. 2-jild. – Toshkent: Zilol buloq, 2023.

To‘xliyev B. va boshqalar. Alisher Navoiy. “G‘aroyib us-sig‘ar. G‘azallarning sharh va izohlari. 10 jildlik, 9-jild. – Toshkent, O‘ZKITOBSAVDO, 2020.

To‘xliyev B. va boshqalar. Alisher Navoiy. “G‘aroyib us-sig‘ar. G‘azallarning sharh va izohlari. 10 jildlik, 10-jild. – Toshkent, O‘ZKITOBSAVDO, 2020.

Алишер Навоий. МАТ, 20 жилдлик. 2-ж. – Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 1967.

Алишер Навоий. МАТ, 20 жилдлик. 15-ж. – Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 1999.

Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. IV томлик. Т. 2. – Тошкент: ЎзР ФА Фан, 1983.

Валихўжаев Б. Мумтоз сиймолар. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси, 2002.

Имомназаров М. Ҳақиқат ва мажоз. // Шарқ юлдузи. 1991. № 4. – Б. 159-166.

Истиқлол даври ўзбек навоийшунослиги. Ўттиз жилдлик. 17-ж. – Тошкент: TAMADDUN, 2023.

Iskandarov F. Alisher Navoiy dostonlaridagi na’tlar poetikasi. Filol.fan.bo‘yicha Falsafa doktori (PhD) diss.avtoreferati. – Toshkent, 2024.

Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. – Тошкент: Фан, 1983.

Комилов Н. Маънолар оламига сафар. – Тошкент: TAMADDUN, 2012.

Муллахўжаева К. Алишер Навоий ғазалиётида тасаввуфий тимсол ва бадиий санъатлар уйғунлиги. – Тошкент: Akademnashr, 2019.

Салоҳий Д. “Бадоеъ ул-бидоя” малоҳати. – Тошкент: Фан, 2003.

Загрузки

##submissions.published##

2025-01-24

##issue.issue##

##section.section##

Статьи