НАВОИЙ ОНТОЛОГИК ФАЛСАФАСИДА САМОВОТ ВА ЗАМОН ТАЛҚИНИ
##article.subject##:
олам, борлиқ, коинот, космос, самовот, онтологик қараш, пантеизм, илоҳиёт, инсон, тафаккур, вақт, вақтнинг астрономик ва фалсафий таҳлили##article.abstract##
Олам, борлиқ, унинг асосини ташкил этган коинот, ундаги сайёралар, уларнинг яралиши, яралишидаги асосий моҳият, шаклу-шамойили, таркиби, мазмуни, ҳаракатлари, ўзаро алоқалари, уларнинг инсон ҳаёти ва фаолиятига таъсири, одамнинг коинотдаги ва Ердаги мақоми, ҳаёти, фаолияти мезонлари, замон ва маконда кечаётган жараёнлар азал-азалдан инсониятни қизиқтириб келган. Фалсафа тарихида унинг энг бош муаммоларидан бири коинот (космос) ва замон (вақт) масаласидир. Ана шу муаммо йирик фалсафа мактабларида турли давр мутафаккирлари томонидан турлича таърифланиб келинган. Ана шундай йирик мутафаккирлардан бири –Алишер Навоийдир. Навоий асарларида бошқа ижтимоий- фалсафий мавзулар қатори самовот муаммоси ва вақт масалалари ўзига хос тарзда баён ва таҳлил қилинган. Унинг асосий хусусияти, илоҳий (пантеистик) асосда, Ислом дини, унинг муқаддас китоби Қуръони карим ва бошқа илоҳиёт манбаларга асосланганлиги, шу билан бирга табиат ва коинот сирларини Аллоҳнинг асосий мўъжизаси - инсоннинг ақл-заковати, тафаккури қудрати билан забт этилишида маърифатнинг ўрни илмий-фалсафий асосланганлиги ушбу мақолада таҳлил қилинади.
Библиографические ссылки
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн биринчи том. Хамса: Садди Искандарий. – Т.: Фан, 1993. – Б. 24-34.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн иккинчи том. Лисон ут-тайр. – Т.: Фан, 1997. – Б. 13-15.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн тўртинчи том. Маҳбуб ул-қулуб. – Т.: Фан, 1998. – 302 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Саккизинчи том. Хамса: Фарҳод ва Ширин. – Т.: Фан, 1991. – 544 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Еттинчи том. Хамса: Ҳайрат ул-аброр. – Т.: Фан, 1991. – 392 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Йигирманчи том. Руҳ ул-қудс. – Т.: Фан, 2003. – 209 б.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Йигирманчи том. Фусули арбаа. – Т.: Фан, 2003. – Б. 322-365.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2017. – 151 б.
Орипов М. Алишер Навоий ижодида ренессанс ғояларига доир // Адабий мерос. – Т.: Фан, 1971. – Б. 49-58.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон Қарори //https://yuz.uz/news/buyuk-shoir-va-mutafakkir-alisher-navoiy-tavalludining-580-yilligini-keng-nishonlash-togrisida.
Ҳаққулов И. Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти. Филол. фан. док. дисс... авторев. – Т., 1993. – 48 б.