АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ АДАБИЙ АНЖУМАНЛАРИ

##article.authors##

  • Қораев Шерхон Пўлатхонович

##article.subject##:

Суҳбат, авлиё, олимлар, мунозара, шоирлар, муаммо, самоъ

##article.abstract##

Ушбу илмий мақола буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг умри мобайнида иштирок этган адабий мажлислар, маърифий суҳбатлар, шеърият кечаларини тадқиқ этишга бағишланади.

         Темурийлар даврида ўтказилган бундай бадиий анжуманлар мумтоз адабиёт, адабий жараёнлар тараққиёти ва шоирлар камолотида муҳим роль ўйнагани баайни ҳақиқат. Жумладан Навоий дунёқараши, тафаккури ва ижоди ривожида давр адабий муҳити ва шеърий йиғинларнинг бевосита ҳамда билвосита таъсирини кўришимиз мумкин.

         Навоий ўз даврида машҳур бўлган турли мажлислар, машойихлар суҳбатлари, олимлар йиғинлари, шоирлар ўтиришлари, султонлар ҳузуридаги шеърият кечаларида қатнашиб, баҳсу мунозараларга киришганини тарихий, адабий манбалар тасдиқлайди. Султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўтказилган адабий мажлислардан ташқари, Навоийнинг ўзи ҳам хонадонида адабий кечалар ташкил этиб, мушоиралар уюштирган.   

Библиографические ссылки

Абдуллаев В.А. Алишер Навоий Самарқандда. – Т.: Билим жамияти, 1967.

Абдурауф Фитрат. Адабиёт қоидалари. – Т.: Ўқитувчи, 1995.

Абдурразоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. – Т.: Ўзбекистон, 2008.

Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги БАН, 1966.

Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги АСН, 1983.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Бешинчи жилд. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2012.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2012.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи жилд. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2012.

Алишер Навоий. Хамса. Насрий баён. – Т.: Наврўз, 2019.

Зайниддин Восифий. Бадоеъ ул-вақоеъ. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги АСН, 1979.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. – Т.: Юлдузча, 1990.

Иброҳим Ҳаққул. Тақдир ва тафаккур. – Т.: Шарқ НМАК БТ, 2007.

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. – Т.: Ёзувчи, 1996.

Сирожиддинов Ш.. Алишер Навоий манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили. – Т.: Академнашр, 2011.

Ғиёсиддин Хондамир. Макорим ул-ахлоқ. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2015.

Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. – Т.: А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 1994

Загрузки

##submissions.published##

2021-06-30

##issue.issue##

##section.section##

Статьи