ТАРИХИЙ АСАРЛАРДА ОБРАЗ РУҲИЯТИ ВА РАНГ ҲАҚИҚАТЛАРИ
##article.subject##:
ранг, рамз, уйғунлик, тарих, анъана, новаторлик, адабий таъсир, бадиий маҳорат, образ, тимсол, тил хусусиятлари, оқ, қора, қизил, сариқ, яшил##article.abstract##
Мазкур мақола новатор ижод устаси Алишер Навоийнинг тарихий асарларда ранглардан фойдаланиш маҳорати тадқиқига бағишланган. Тарихий воқеликни ёритишда рангнинг муҳим восита бўлганига доир қатор мисолларга мурожаат қилинган. Хусусан, тарихийлик ва бадиийлик аспектида ранглар уйғунлиги масаласига илк марта мурожаат қилинган. Чунончи, “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида ранг-тус англатувчи оқ, яшил, қора, қизил, сариқ, кўк калималарининг ўзгарган шакллари ҳамда бошқа тиллардан ўзлашган маънодошлари қўлланилган бўлса, “Тарихи мулуки Ажамда” ранг билдирувчи бу сўзларнинг дастлабки учтасигина учраши аниқланган. Ранглар тизимидаги айрим ранглар қўшимча изоҳлару тушунтиришларсиз ёвузликнинг, зулмнинг, эгри ниятнинг, ёмон қилиқнинг ёки эзгулигу гўзалликнинг ифодаси бўлган сўзга тенглаштирилгани далилланган. Шунингдек, шоир асарларининг жами яхлит адабий полотно бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси бир-бирини тўлдирувчи, бойитувчи ва ривожлантирувчи характерга эга эканлигини кўрсатиб берилган.
Библиографические ссылки
Абдувалиева Д. Алишер Навоий тарихий асарлари лексикаси. Филол. фан. бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. автореферати. – Тошкент, 2017.
Абдуллаев Ф. XV аср ўзбек адабий тилининг диалектал асослари масаласи. Навоий ва адабий таъсир масалалари. – Тошкент: Фан, 1968. – Б. 138–257.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўнинчи том. Сабъаи сайёр. – Тошкент: Фан, 1992.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн олтинчи том. Тарихи анбиё ва ҳукамо. – Тошкент: Фан, 2000.
Аширбоев С. Алишер Навоийнинг насрий асарларидаги содда гапларнинг таркибий ва маъно хусусиятлари: Филол. фан. д-ри ...дисс. автореф. – Тошкент, 1990.
Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990.
Фозилов Э.И. Қадимги обидалар ва Алишер Навоий тили. – Тошкент, 1969.
Щчербак А.М. Грамматика староузбекского языка. – М., – Л. 1962.
Эгамова Ш. Алишер Навоий асарлари тилидаги қадимги туркий лексика тадқиқи (структур-грамматик, функционал-семантик аспектларда): Филол. фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2007.
Юсуфов Б. Местоимения в староузбекском литературном языке (XV-XVI вв): Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – Ташкент, 1988. – С. 14-19.
Қуръони азим мухтасар тафсири. Шайх Алоуддин Мансур. – Тошкент: Шарқ, 2020.
Қуръони карим. Ўзбекча изоҳли таржима. Алоуддин Мансур таржимаси. – Бишкек, 2001.
Ғиёсуддин Муҳаммад. Ғиёс ул-луғот. Таҳияйи матн бо пешгуфтор, мулҳақот, тавзеҳот ва феҳристи Амон Нуров. Жилди 2. – Душанбе: Адиб, 1988.
Ҳайитметов А. Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуки Ажам” асари ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари. – Тошкент: 1960. – №1. – Б. 17–25.