«MУҲОКАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ ЧОҒИШТИРМА ТАҲЛИЛИ ВА АСАР ВАРИАНТЛИЛИГИ МАСАЛАСИ
##article.subject##:
матн, матншунослик, қўлёзма, асар қўлёзмалари, вариантлилик; тарихий тилшунослик, типология, тилларни чоғиштириб ўрганиш; эски ўзбек тили, туркий тил, форсий тил; фонема, товуш##article.abstract##
«Mуҳокамат ул-луғатайн» Алишер Навоийнинг тилшуносликдаги улуғ кашфиётидир. Ушбу асарида у турли оилага кирувчи тилларни ўзаро чоғиштириб, дунё тилшунослигида тилларни типологик жиҳатдан ўрганиш соҳасини бошлаб берди. Асарда Навоий эски ўзбек тилининг лексик-стилистик, фоно-стилистик, морфо-стилистик жиҳатларини, бадиий адабиётдаги поэтик имкониятлари, қолаверса, унинг лингвомаданий, лингвокогнитив хусусиятларини ёритиб берди.
Фанда асарнинг тўртта қўлёзма нусхаси маълум. Улар ўртасида муаллиф мисол қилиб келтирган сўзлар, ҳатто, баъзи ўринларда, матн баёнида катта-катта жумлаларнинг тузилишида ҳам фарқли жойлари бор. Бир қўлёзмадаги жумла иккинчи қўлёзмада тўлдирилган, унга қўшимчалар қилинган. Муҳими шундаки, ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар котиблар томонидан кейинчалик киритилган, деб бўлмайди. Жумлаларни фақат муаллифнинг ўзи ўзгартириб, уларни тўлдирган, деган фикр ўринлидир. Қўлёзмалар орасидаги бундай фарқлар, ўз навбатида, Навоий тириклигидаёқ, асарнинг икки хил варианти бўлган, деган хулосага олиб келади.
Қўлёзмаларни чоғиштириб ўрганиш ўзбек адабиёти тарихида муаллиф таҳрири масалалари, қолаверса, улуғ ижодкор Алишер Навоийнинг ижодий методологияси, матн устида ишлаш йўлларини тадқиқ этиш учун ҳам қимматли маълумотлар бера олади.
Библиографические ссылки
Қўлёзма манбалар:
«Муҳокамату-л-луғатайн»нинг Тўпқопи нусхаси: Истанбул, Тўпқопи саройи музейи, Равон кутубхонаси, 808- сонли Навоий куллиётининг 774b–782b- бетлари.
«Муҳокамату-л-луғатайн»нинг Париж нусхаси. Mиллий кутубхонада сақланаётган Suppl. Turc. 317/1513- кўрсаткичли Навоий куллиётининг 277b–285b- бетлари.
«Муҳокамату-л-луғатайн»нинг Фотиҳ нусхаси: Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасининг Фотиҳ бўлимида сақланаётган 4056- кўрсаткичли Навоий куллиётининг 773b–781a- бетлари.
Илмий асарлар ва нашрлар:
Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А. Навоий тилининг грамматик хусусиятлари. – Тошкент, 1984.
Алишер Навоий. Муҳокамату-л-луғатайн. Қосимжон Содиқов таҳлили, табдили ва талқини остида. – Тошкент, 2017.
Əlişer Navaij. Muhakamatul luƣatajn. – Taşkent, 1940.
Муҳокаматул-луғатайн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. – Алишер Навоий. Асарлар. Ўн беш томлик. Ўн тўртинчи том. – Тошкент, 1967, 105–132- бетлар.
Маҳмудов Қ. XII–XIV аср туркий ёзма обидалар тилининг фонетик системаси. – Тошкент, 1990.
Содиқов Қ. «Муҳокамату-л-луғатайн»ни ўқиб ўрганиш. – Тошкент, 2011.
Содиқов Қ. Туркий ёзма ёдгорликлар тили: адабий тилнинг юзага келиши ва тикланиши. – Тошкент, 2006.
Sodiqov Q. Turkiy til tarixi. – Toshkent, 2009.
Содиқов Қ. Матншунослик ва манбашунослик асослари. – Тошкент, 2017.
Щербак А.М. Грамматика староузбекского языка. – М.–Л., 1962.
Dictionnaire Djaghatai-turc. V. de Viliaminof-Zernof. – SPb., 1869.
‘Ali Şir Nevayi. Muhakemetü’l-luğateyn (İki Dilin Muhakemesi). Hazırlayan F. Sema Barutçu Özönder. – Ankara, 1996.