“ХАМСА”ДА ИДЕАЛ ТАРИХИЙ ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИ
##article.subject##:
“Хамса”, жанр, сюжет, композиция, бадиий хронотоп, образ хронотопи, тарихий образ, идеал тарихий образлар##article.abstract##
Мақолада Алишер Навоий “Хамса”си бадиий тизимида муҳим ўрин тутадиган тарихий образлар уч типга – идеал, реал ва метафориклаштирилган тарихий образларга ажратилган. Муаллиф шулардан биринчиси – идеал тарихий образларни илмий таҳлил этган. Идеал тарихий образларнинг “Хамса”даги беш достон доирасида бадиий талқин этилишига хос эстетик тамойиллар жаҳон адабиётшунослиги контекстида тадқиқ қилинган. Идеал тарихий образлар, уларнинг ички тармоқланиши, беш достон таркибида такрорланишининг поэтик аҳамияти, муаллиф бадиий мақсади ва эстетик идеалини ифодалашдаги ўрни ҳақида фикр юритилган. Асарда энг кўп мурожаат этилган идеал тарихий образ – Муҳаммад алайҳиссалом образининг тарихий хронотоп нуқтаи назаридан эгаллаган поэтик қамров доираси, этик ҳамда эстетик мақоми достонлардан олинган аниқ иқтибослар таҳлили асосида исботланган. Шунингдек, Қуръони каримда номлари зикр этилган бошқа Пайғамбарлар (а.с.), тўрт буюк саҳоба образининг (р.а.) Муҳаммад алайҳиссалом образлари балан мазмун ва бадиият жиҳатидан уйғунлиги масаласига алоҳида тўхталинган.