НАВОИЙ ИЖОДИДА ИНСОН ВА ИЖТИМОИЙ ЖАМИЯТ АХЛОҚИ МАВЗУСИ
##article.subject##:
инсон шарафи, адолат, саховат, ҳиммат, меҳр-шафқат, тасаввуф, шахс эркинлиги, ватан, жамият##article.abstract##
Мақолада халқпарвар давлат арбоби ва улуғ мутафаккир шоир Низомиддин Амир Алишер Навоий ҳазратларининг умумбашарий ижодий меросларида оддий инсон ҳаёти ва у яшаётган жамият фаровонлиги борасида келтирилган фикрлари баён этилган. Улуғ шоирнинг “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин” ва “Садди Искандарий” достонларидаги шахс маънавий камолоти, саховатпешалик, аҳдига вафодорлик каби олий инсоний фазилатлар таърифланган байтлар талқин этилган. Шоир худди шу фикрларини ўзининг насрий-маърифий асарларида қандай мисоллар билан ифодалаганлиги намуналари келтирилган. Мутафаккир шоир Шарқда кечаётган романтизм шароитида ўзини ўйлантирган масалалар хусусида фақат бадиий сўз ва тимсоллар воситасида фикр-мулоҳазаларини билдиради. У ўзининг ўлмас асарларида ғоявий қарашларини бир тизимга солиб, давлат ва жамият бошқаруви, барқарорлиги ва тараққиёти ҳақида аниқ, концептуал, дастурий хулосаларини ифода этади.
Библиографические ссылки
Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. – Тошкент: Фан, 1991-1997.
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат мин-шамойим ул-футувват. Илмий-танқий матнни нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва кўрсаткичлар муаллифи Ҳамидхон Исломий. – Тошкент: Movarounnahr, 2011.
Абу Абдуллоҳ ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис. Ал-жомиъ ас-саҳиҳ. 4,3,2,1 жилдлар. – Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1992-1997.
Валихўжаев Б. Мумтоз сиймолар. Икки жилдлик. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги ХМН, 2002.
Исҳоқов Ё. Нақшбандия таълимоти ва ўзбек адабиёти. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги ХМН, 2002.
Исомиддин Салоҳий. Эзгу сўз қудрати. – Самарқанд: Самарқанд давлат университети, 2004.
Комилов Н. Маънолар оламига сафар. – Тошкент: Тамаддун, 2012.
Комилов Н. Тасаввуф ёки комил инсон ахлоқи. 1-китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1996.
Ойбек. Асарлар. Х томлик. 9-т. – Тошкент, 1974.
Омонтурдиев Ж. Маърифатнома. – Тошкент: Mumtoz so‘z, 2013.
Қуръони карим. Таржимон, шарҳлар ва изоҳлар муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Маънавият, 2002.