“ЛИСОН УТ-ТАЙР”ДА КОМПОЗИЦИОН ҚАТЪИЯТ, СИММЕТРИЯ ВА АЙРИМ НОМУТАНОСИБЛИКЛАР

##article.authors##

  • Султонмурод ОЛИМ

##article.subject##:

Навоий, “Лисон ут-тайр”, “Садди Искандарий”, композицион қатъият, симметрия, номутаносиблик, матн, боб, ҳикоят, бароати истеҳлол, лирик чекиниш, хаттот, ношир, илмий-танқидий матн

##article.abstract##

Маърузада Навоийнинг ҳикоятлар иштирок этган достонлари, асосан,  “Лисон ут-тайр”, қисман, “Садди Искандарий”да композицион қатъиятлар, жумладан, симметрия қонуниятига қатъий амал қилгани, шунга қарамасдан, уларда учрайдиган айрим номутаносибликлар кўриб чиқилади. Шу тариқа “Лисон ут-тайр”даги симметрия қоидасининг саккиз бузилиши, шунингдек, симметрия қоидасининг бузилишига ўхшаш ҳолатлар, “Садди Искандарий”даги симметрия қоидасининг икки бузилиши, шунингдек, симметрия қоидасининг бузилишига ўхшаш ҳолатлар аниқланиб, муайян матний  мисоллар асосида кўрсатиб берилади.

Тадқиқотчи бунда шоирнинг мазкур достонларда ўзи ишлаб чиққан ва аксарият ҳолларда оғишмай амал қилган тартиб-қоидаларга суянган ҳолда иш юритади. Шу билан бирга, бу икки достондаги номутаносибликларнинг келиб чиқиш сабабларини излашга ҳам ҳаракат қилинади.  Бунда адабий ижод  мураккаб меҳнат тури экани, қаламкаш ҳам инсон сифатида чарчаши, адашиши, чалғиб қолиши мумкинлигидан келиб чиқилади. “Садди Искандарий” достони нашрларидаги номутаносибликлар хаттот ёки ноширлар адашиши оқибатида юз берган бўлса, “Лисон ут-тайр”даги номутаносибликлар асло хаттот ёки ноширларга боғлиқ эмаслиги, чунки бунда достоннинг илмий-танқидий матнига суянилгани таъкидланади.

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. Илмий-танқидий текст. Тайёрловчи Шарафиддин Эшонхўжаев. – Тошкент: Фан, 1965.

Алишер Навоий. Садди Искандарий. МАТ. 20 жилдлик. ‒ Тошкент: Фан, 1993. Т. 11. ‒ 640 б.

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. МАТ. 20 жилдлик. ‒ Тошкент: Фан, 1996. Т. 12. ‒ 326 б.

Олимов С.Х. Проблемы воссоздания и трансформации поэтических фигур в переводе произведений Алишера Навои. Автореф. дисс. … к. филол. н. ‒ Ташкент, 1985.

Загрузки

##submissions.published##

2022-11-21

##issue.issue##

##section.section##

Статьи