АЛИШЕР НАВОИЙ ДОСТОНЛАРИДАГИ ЙЎЛ, ЙЎЛОВЧИ, САФАР ВА МАНЗИЛ ТАЛҚИНЛАРИДА БАДИИЙ ТУШЛАРНИНГ РОЛИ
##article.subject##:
туш, сафар, йўл, йўловчи, туш таъбири, талқин, руҳият, хаёл, комппозиция, мотив.##article.abstract##
Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг достонларида йўл, йўловчи, сафар ва манзил талқинларида бадиий тушларнинг роли, ушбу тимсоллар ва тушлар ўртасидаги поэтик алоқадорлик, тушларнинг асар сюжет ҳамда композициясидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Достонларнинг ҳар бири алоҳида тадқиқ этилган, тушларнинг қўлланишида муштарак ва фарқли жиҳатлар аниқланган. Хусусан, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ҳамда “Садди Искандарий”даги тушлар, асосан, эпизодик бўлиб, уларни “даракчи туш”, “ёрдамчи туш”, “ёлғон туш” ва “огоҳлантирувчи туш” сифатида тасниф қилдик. “Сабъаи сайёр”даги тушларни “муаллиф тушлари” ва “қаҳрамонлар тушлари” сифатида гуруҳладик ҳамда бу тушлар бароати истеҳлол вазифасини бажариб, асар воқеаларига олдиндан ишорат вазифасини бажаришини аниқладик. Бундан ташқари, “Сабъаи сайёр” ва “Лисону-т-тайр”даги тушлар қаҳрамонларни янги сафар ва саргузаштларга чорловчи мотив вазифасини бажариши, “Садди Искандарий”даги тушлар эса композицион бутунликни таъминлагани очиб берилди.
Мақолада фольклоршунослик, тасаввуфшунослик, психология каби илмларда туш ҳақида мавжуд назарий қарашлар кузатилган. Мос қарашлар Навоий достонларига татбиқ этилган. Тушларни кузатиш орқали Навоийнинг илмий қарашлари Ғарб илм-фанининг айни йўналишдаги ютуқлари билан қиёсланган, қолаверса, ижодкор достонларида бадиий тушлар талқинида қайси Шарқ мутафаккирларининг назарий фикрлари асос бўлиб хизмат қилгани аниқланган.
Библиографические ссылки
Abu Homid al-G‘azzoliy. Ihyou ulumid-din: Ilm kitobi. – Toshkent: Movarounnahr, 2007. – 144 b.
Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. Тўла асарлар тўплами. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011. Ж. 6. – 812 б.
Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Сабъаи сайёр. Тўла асарлар тўплами. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2012. Ж. 7. – 696 б.
Алишер Навоий. Садди Искандарий. Тўла асарлар тўплами. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011. Ж. 8. – 704 б.
Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. Тўла асарлар тўплами. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011. Ж. 9. – 768 б.
Азизиддин Насафий. Комил инсон китоби. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2021. – 232 б.
Baxtin M. Romanda zamon va xronotop shakllari (Tarjimon, so‘zboshi, izoh va sharhlar muallifi: U.Jo‘raqulov). – Toshkent: Akademnashr, 2015. – 288 b.
Эшонқулов Ж. Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини. – Тошкент: Фан, 2011.
Freyd Z. San’atkor va xayolparastlik // Tafakkur. – Toshkent, 2014. № 6. – B.71.
From E. Inson qalbi: uning ezgulik va yovuzlikka bo‘lgan layoqati / Rus tilidan Abdunabi Abduqodirov tarjimasi. – Toshkent: “O‘zbekiston”, 2016. – 104 b.
Homer. Iliada / Ruschadan Qodir Mirmuhamedov tarjimasi. – Toshkent: “Ilm-ziyo-zakovat”, 2020. – 624 b.
Исомиддинов Ф. Шайх Санъон ҳақидаги қиссаларнинг қиёсий таҳлили (Фаридиддин Аттор ва Алишер Навоий асарлари асосида): филол.фан.номзоди...дисс.автореф. – Тошкент, 2001.
Ҳусайн ибн Иброҳим Муҳаммад ат-Тифлисий. Мукаммал туш таъбирномаси / Форсчадан Маҳмуд Ҳасаний таржимаси. ¬– Тошкент: “Муҳаррир” нашриёти, 2011.
Комилов Нажмиддин. Тасаввуф. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2009. – 448б.
Uludağ S. Таsavvuf terımlerı sözlüğü. – Istanbul: Marifet, 1995. – 604 s.