“ХАМСА” ИЛМИЙ-ТАНҚИДИЙ МАТНЛАРИ ҚИЁСИЙ ТАДҚИҚИ ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАММОСИ
##article.subject##:
матн, матншунослик, манба, илмий лаборатория, илмий-танқидий матн, тамойил, Навоий, Хамса, достон, нашр, қўлёзма, котиб.##article.abstract##
Мақолада ўзбек матншунослиги тарихида илмий-танқидий матн тузиш тажрибалари ва бу борада фаолият олиб борган, соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутган олимлар илмий лабораторияси чуқур таҳлил этилган. Хусусан, Навоий “Хамса”си илмий-танқидий матни ва оммавий нашрларини амалга оширишда муҳим натижалар кўрсата олган Ғулом Каримов, Порсо Шамсиев ва Мавжуда Ҳамидоваларнинг тадқиқотлари атрофлича қиёсий тадқиқ қилинган. Олинган натижалар ва хулосалар асосида илмий-танқидий матн тузиш бўйича таклифлар берилган. Жумладан, турли олимлар томонидан тайёрланган илмий-танқидий матнларни қиёсий ўрганиш улар ўртасида катта фарқ йўқлигини кўрсатиши, шу боис мавжуд танқидий матнларни қайта тузишга эҳтиёж йўқлиги, янги топилган ишончли қўлёзма нусхалар асосида матн таҳририни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш энг тўғри йўл экани илмий асосланган.
Библиографические ссылки
Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик. Э.И.Фозилов таҳрири остида. – Тошкент: Фан, 1984.
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. Ғулом Каримов архив фонди. 50-55 папка. 2-файл.
Жабборов Н. “Лайли ва Мажнун” илмий-танқидий матнига доир айрим мулоҳазалар. Ўзбек адабиётшунослигида таҳлил ва талқин муаммолари. Республика илмий анжумани материаллари. – Қарши, 2016.
Жабборов Н.Матншуносликнинг айрим назарий масалалари. Ўзбек матншунослигининг назарий ва амалий муаммолари //Республика илмий анжумани материаллари. – Қарши, 2019.
Навоий Алишер. “Лайли ва Мажнун”. Илмий-танқидий матн. Нашрга тайёрловчи Ғулом Каримов. – Тошкент: 1944.
Навоий Алишер. Лайли ва Мажнун. Илмий-танқидий матн. Тайёрловчи Порсо Шамсиев. – Тошкент, 1967.
Навоий Алишер. Сабъаи сайёр. Илмий-танқидий матн. Тайёрловчи Порсо Шамсиев. – Тошкент: ЎзФА нашриёти, 1956.
Навоий Алишер. Садди Искандарий. Илмий-танқидий матн. I жилд. Тузувчи Мавжуда Шокир қизи Ҳамидова. – Тошкент: 1993.
Ҳамидова М. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достони илмий-танқидий матни ва матний тадқиқи. Филол. фан. доктори. дисс. автореф. – Тошкент: 1994.
Шамсиев П. Навоий асарлари матнларини ўрганишнинг баъзи масалалари: Филол. фан. доктори. дисс. - Т., 1969.
Шодмонов Ғ. Порсо Шамсиев илмий лабораторияси: тадқиқ усуллари, тамойиллари, матншунослик тараққиётидаги ўрни. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. – Тошкент: 2021.