“ХАМСА” ТАЛҚИНЛАРИ ТАДҚИҚОТЧИЛИГИ
##article.subject##:
навоийшунос, тасаввуф, ҳикмат, сабоқ, достон, мажозий ишқ, абадият, истилоҳ, сафар, камолот, зуллисонайн, форсий##article.abstract##
Ҳар замон, ҳар давр учун ҳам сабоқ бўла оладиган ўлмас ғоялар, фикр-қарашлар, ҳикмат ва тамсиллар уммони сифатида баҳоланадиган Навоий ижоди кишилар қалбига нур сочиб, юксакликларга чорлайди, инсонийлик мулкига етаклайди. Ўз замони дардини қаламга олиб, адолат ва инсоф тантанаси учун курашган мутафаккир ўз асарларида гоҳ тарихни ибрат қилиб, гоҳ валисифат замондошлари образини яратиб, гоҳ улуғ идеалларга ҳавола қилиб, инсонларга таъсир этиш, уларни хайр ва савоб ишларга даъват қилиш билан жамиятни ўнглаш, инсон зотини шарафлаш учун қайғурди, бутун истеъдоди, илмини шунга сарфлади. Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг “Хамса” асари яратилганидан буён ҳар бир давр ўз замонининг мезонларидан келиб чиққан ҳолда талқин қилган ва баҳолаган. “Хамса” достонларига турли шарҳлар битилган, луғатлар тузилган. Бу шоҳ асарга илм аҳлларининг қизиқиши ҳозиргача сўнмаган бўлиб, уни талқин қилиш, шарҳлаш давом этиб келмоқда. Ушбу мақолада навоийшунос Н.Комиловнинг “Хамса” талқинлари тадқиқотчилиги борасида олиб борган ишлари ҳақида фикр юритилади.
Библиографические ссылки
Комилов Н. Тасаввуф (1-китоб). – Тошкент: Ёзувчи, 1996.
Комилов Н. Тасаввуф (2-китоб). – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2009.
Комилов Н. Хизр чашмаси. – Тошкент, Маънавият, 2005.
Бертельс. Е.Э. Наваи и Джами. – Москва: Наука, 1965.
Воҳидов. Р. Алишер Навоий ва илоҳиёт. – Бухоро: Бухоро, 1992.
Болтабоев. Ҳ. Мумтоз сўз қадри. – Тошкент: Адолат, 2004.
Пардаева И. Навоий ва тарих ҳикмати. – Тошкент: Наврўз, 2020.
Салоҳий. Д. Мирни уқдинг – Ҳаққа етдинг. – Тошкент: Тафаккур зиёси, 2020.
Салоҳий Д. Мутафаккир ва мумтоз шеърият. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти, 2018.