ТАСАВВУФНИНГ ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧИДА ФИҚҲ ИЛМИ БИЛАН МУНОСАБАТИ

##article.authors##

  • Усманов Ибрахим Сабирович

##article.subject##:

фиқҳ, шариат, тасаввуф, мазҳаб, талқин, суфий, аҳл ар-раъй, аҳл ал-ҳадис, сиёсий ҳокимият, тасаввуфий манбалар

##article.abstract##

Дастлабки тасаввуфий адабиётларда суфийлар шариат ва маънавиятни ажралмас бирлик сифатида қабул қилганлар. Суфийлар томонидан шариатни руҳий жиҳатлари билан талқин қилиш, тасаввуфнинг суннийликдан ташқари эмаслигини кўрсатиш кайфияти устувор бўлган. Илк Aббосийлар ҳукмронлиги даврида (750-861) суфий ва фақиҳлар ўртасидаги герменевтик бирлик бузилган эди. Мусулмонларнинг ҳашаматга берилишига қаршилик сифатида айрим диндор шахсларда зоҳидлик, таркидунёчилик кайфиятлари пайдо бўлди. Ислом ҳуқуқи мусулмон жамоасининг ўз эътиқодлари, маросимлари, ибодатлари, ўзаро муносабатларида якдилликни таъминлаш, уни тартибга солиш жараёнида шаклланган. У орқали фақиҳлар сиёсий ҳокимият байроғи остида мусулмон жамиятини бошқаришга интилганлар. Суфийлар эса, асосий эътиборини шахсни тарбиялаш, ибодат ва муомалот масалаларида ички руҳий оламни ислоҳ қилиш, маънавий комиллик, дил поклиги мавзуларига эътибор қаратдилар. Х-ХI аср суфий муаллифлари асарларида ўзларининг тутган йўллари суннийлик тамойилларига ҳамда муайян мазҳабга мувофиқ эканини кўрсатишга интилганлар. Фақиҳлар ҳам ўз тарафларидан шаклий фиқҳ таназзулга юз тутаётганидан шикоят қилиб, фақиҳларни масалаларнинг руҳий жиҳатларини ҳам эътиборга олишга чақирганлар. Шунингдек, суфийларни эса фиқҳнинг асосий манбаларини билишга ундаганлар. Бу билан фиқҳ ва тасаввуф бир-бирини тўлдириш кераклигига чақирганлар. Мақола хулосасида тасаввуф ва фиқҳни қарама-қарши қўйиш эмас, балки уларни ислом ҳуқуқининг икки хил нуқтаи назардан талқини сифатида ҳам қараш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза билдирилади.

Библиографические ссылки

Abdessamad Belhaj. Legal Knowledge by Application: Sufism as Islamic Legal Hermeneutics in the 10th/12th Centuries. Studia Islamica, Vol. 108, No. 1 (2013).

Ahmet T. Karamustafa. Sufism: the Formative Period. Edinburgh: Edinburgh University Press, 2007.

Аҳмад Зарруқ. Қаваид ат-тасаввуф / Абдулмажид Хаёлий тадқиқи. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмийя, 2005.

Аҳмад Салим. Ма ҳақиқат сироъ байна-л-фуқаҳо ва-с-суфийя. 07.08.2021. Интернет манба: https://hafryat.com/ar/blog.

Бертельс Е. Суфизм и суфийская литература. –Москва: Наука, 1965.

Christopher Melchert. Traditionist-Jurisprudents and the Framing of Islamic Law. Brill. Islamic Law and Society, Vol. 8, No. 3, Hadith and Fiqh (2001)

Кныш А. Мусульманский мистицизм. – Москва, Санкт-Петербург: Диля, 2004.

Муҳаммад С.М.Ю. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. – Тошкент: Шарқ, 2011.

Нирша М. Традиция и новация в суфизме // Из истории суфизма: источники и социальная практика. Сборник статей под ред. М.Хайруллаева. – Ташкент: Фан, 1991.

Сюкияйнен Л. Мусульманское право. Вопросы теории и практики. – Москва: Наука, 1986.

Фетулла Йилмаз, Адем Чатак. Gaye Bakimindan Fikih ve Tasavvufun Karşilaştirilmasi // Sufiyye (Ankara), 2021, №11.

Шиммель А. Мир исламского мистицизма. – Москва: Садра, 2012.

Загрузки

##submissions.published##

2023-01-30