ЭСТЕТИК ИДЕАЛ ВА ҚАҲРАМОН

##article.authors##

  • Ахмедова Азиза Комиловна

##article.subject##:

қаҳрамон, роман, эстетик идеал, реализм, приём, жанр

##article.abstract##

Мақолада адабиётшуносликнинг муҳим категорияларидан бири эстетик идеал икки роман қаҳрамони мисолида таҳлил қилинади. Йигирманчи аср америка адабиётининг ёрқин романнависларидан Синклер Льюис “Эроусмит” (1925 й.) романида илк марта фан оламини бадиийлаштиришга эришди. Романнинг бош қаҳрамони Мартин Эросмит муаллифнинг том маънодаги зиёли инсон ҳақидаги эстетик идеалининг инъикосидир. Пиримқул Қодировнинг  “Уч илдиз” (1958й.) асари замонавий ўзбек насрчилигида талабалар ҳаётига бағишланган илк роман ҳисобланади. П. Қодиров романнинг бош қаҳрамони Маҳкам ва унинг устозлари образлари орқали зиёли инсоннинг маънавий қиёфаси ҳақидаги тасаввурларини акс эттиради. Мартин ва Маҳкам образлари қиёсланар экан, муаллифларнинг интеллектуал қаҳрамон яратиш маҳорати, новаторлиги, эстетик идеални тасвирлашда қўллаган ўхшаш приёмлари таҳлил этилади.    

Библиографические ссылки

Умаров, Э. Эстетика (Нафосатшунослик).—Т.: Ўзбекистон, 1995.—246 б.

Худойбердиев Э., Адабиётшуносликка кириш.— Т.: “Шарқ”, 2008.— 368 б.

Ёқубов И., Миллий уйғониш даври ўзбек насри. Т.: «Фан ва технология”, 2012. — 124 б.

Қодиров П. Уч илдиз.— Т.: “Ўзадабийнашр”, 1958.— 456 б.

Льюис С. Эросмит: Роман/ Пер. с англ. Н. Вольпин. М.: Правда, 1990. —480 с.

Ў. Болтабоев, А. Расулов. Мехрга йўғрилган ижод: Пиримқул Қодиров ижоди адиблар ва мунаққидлар талқинида.-- Т.: А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008.—1 92 бет.

Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы.—М.: Прогресс, 1978.— 328 с.

Юлдашев М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи. Филол. фан. д-ри…дис.-Тошкент, 2008.

Загрузки

##submissions.published##

2021-10-27