МАВЗУ ВА МАЗМУНДА МУШТАРАКЛИК

##article.authors##

  • Давронова Маҳфуза Исроиловна

##article.subject##:

мавзу, мазмун, лирик қаҳрамон, лирик кечинма, шеър, мисра

##article.abstract##

Ушбу мақолада ўзбек шеъриятининг йирик намояндалари Усмон Азим ҳамда Иқбол Мирзоларнинг шеърияти хусусида сўз юритилиб, уларда мавзу ва мазмунда муштарак жиҳатлар қиёсий таҳлил этилган. Шу билан бир қаторда мавзунинг ўзига хос хусусиятлари ҳар икки шоирнинг янги қарашлари асосида шакллантирилганлиги ҳақида фикр билдирилган. Усмон Азим ҳамда Иқбол Мирзо шеъриятида мазмуннинг муштараклиги уларнинг шеърлари асосида қиёсланиб, ўзига хос услуби очиб берилган.

Шоир ижодида лирик қаҳрамон руҳияти, унга таъсир этган омиллар хусусида сўз юритилган. Усмон Азим ҳамда Иқбол Мирзо шеъриятини бирлаштириб турувчи нуқталарга аҳамият қаратилган. Лирик кечинма ҳар икки шоир ижодида лирик қаҳрамон руҳияти орқали очилганлиги ҳамда тасвирда бу хусусиятлар қай ҳолатда зуҳур топганлиги ҳақида маълумот берилган.

Библиографические ссылки

Баҳодир Карим. Руҳият алифбоси. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016, - 364 бет.

Иқбол Мирзо. Сизни куйлайман. –Тошкент:Шарқ, 2007, 244-бет.

Усмон Азим. Фонус. –Тошкент: “Шарқ” нашриёти, 2010 йил, 23-бет.

Usmon Azim. Sog’inch. – Toshkent: “O’zbekiston milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashriyoti, 2007, 8-bet.

Улуғбек Ҳамдам. Янгиланиш эҳтиёжи. –Тошкент: Фан, 2007, - 195 б.

Фузулий. Ғамзасин севдинг кўнгил. –Тошкент: Шарқ, 2009 йил, 34-бет.

Загрузки

##submissions.published##

2021-03-15