ТАЛАБАЛАРНИНГ НУТҚИЙ КОМПЕТЕНЦИЯ ВА ИЖОДИЙ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИНИ ЎСТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ (Анвар Обиджон ва Аъзам Ўктам ижоди мисолида)
##article.subject##:
санъат, мулоқот, лисоний ҳодиса, илмий фаолият, шеър, нутқ, маданий анъана, янги Ўзбекистон, Анвар Обиджон, бадиий тафаккур##article.abstract##
Янги Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар кўп жиҳатдан баркамол, иқтидорли ёшларни тарбиялашга боғлиқ. Нотиқлик санъати, илмий фаолият асослари дарсларида талабаларнинг нутқини ўстириш, уларнинг фикр доираси ва дунёқарашларини кенгайтиришда юрт тарихи, улуғ аждодлар, миллий қадриятлар, маданий анъаналар, санъаткорларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги матнлар, таниқли санъатшунос олимларнинг илмий мақолалари устида ишлашга жиддий эътибор берилмоқда. Зеро, барча соҳа мутахассислари каби бўлажак санъатшунос талабаларнинг сўз бойлигини ошириш, нутқ маданиятини ўстириш, матн устида ишлаш, ижодий тафаккур кўникмаларини шакллантириш энг долзарб масала ҳисобланади. Ўсиб келаётган ёш авлодга нотиқлик санъатининг, илмий фаолиятнинг моҳиятини англатиш учун ўқитувчидан она тилини юксак даражада билиш, педагоглик салоҳияти, юқори малака, ижодкорлик, жамият олдидаги масъулият туйғусини ҳис этиш талаб қилинади. Ўқилган асарни таҳлил қилишда ҳар хил педтехнологиялардан фойдаланилади. Мазкур мақолада нотиқлик санъати ва илмий фаолият асослари дарсларида талабаларнинг нутқий компетенцияси ва ижодий фикрлаш қобилиятини ўстиришда таниқли шоирлар Анвар Обиджон ва Аъзам Ўктам шеърларидан фойдаланишнинг инновацион усуллари тадқиқ қилинади.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. ЎзА, 2019 йил, 21 октябрь.
Розиқов О., Оғаев С., Маҳмудов М., Адизов Б. Таълим технологияси. – Т.: Ўқитувчи, 2019. Шарафиддинов О.Аъзам Ўктамни хотирлаб. Тўплам.Тўмарис билан суҳбат.Т.: «Муҳаррир нашриёти”,2019.Б.3.
Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. –Т.: 2014.
Таълим жараёнида нутқ маданиятини шакллантириш масалалари (Ўзбек тили 5-доимий анжумани тезислари). Т.: “Шарқ”, 1999.
Қўнғуров Р. Бегматов Э. Тожиев Ё. Нутқ маданияти ва услубият асослари. Т.: “Ўқитувчи”, 1992.
Мирзиёев Ш. Ёшлар - бизнинг келажагимиз. Ёшларга донолар ўгити. Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2018.
Расулов А. Бетакрор ўзлик. Т.: “МУМТОЗ СЎЗ” нашриёти, 2009.
Обиджон А. Танланган асарлар. 1-ж. Т.: “Шарқ” нашриёт матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2006.
Обиджон А. Танланган асарлар. 2-ж. Т.: “Шарқ” нашриёт матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2014.