ХОРАЗМ БОЛАЛАР “ҚОВУН САЙЛИ” ФОЛЬКЛОР РАҚС ТУРКУМИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

##article.authors##

  • Гавхар Матёкубова

##article.subject##:

ўйин, болалар, қовун, полиз, меҳнат, бозор, сайил, рақс, гурвак, қадрият, Хоразм, анъана

##article.abstract##

Халқнинг ўтмиши каби қадимий, қадриятлари, маданий анъаналари сингари боқий ўзбек болалар фольклор рақслари халқ ижодиётининг гўзал ва бетакрор намунасидир. Азал - азалдан инсоният яратган ноёб маданият дурдоналари ҳар бир миллатнинг фольклор санъатида мужассамлашган. “Сайил” деганда умуман, улкан томошалар билан боғлиқ ҳар хил йиғинлар тушунилади. Ибтидоий даврларда асосан катта ўлжалар ва фасллар алмашиши шарафига ўтказилган маросимлар вақт ўтиши билан оммавий байрамларга айланиб борган. Улар очиқ майдонларда ташкил қилинган ва уч кундан бир ҳафтагача, баъзан, бир ойгача давом этган. Хонликлар даврига келиб, мавсумий байрам томошалари анча маданий тус олган ҳамда бозор майдонларида, шаҳар ташқарисидаги сайилгоҳларда ўтказилган. Сайил ўтказиладиган жойларда ошхона, чойхона, новвойхоналар қурилган, турли ўйинлар, томошалар уюштирилган. Хоразмда “сайил” термини билан боғлиқ энг машҳур томошалардан бири “Қовун сайли”дир. Мазкур мақолада Хоразм фольклор санъатининг ноёб намуналари бўлмиш “Қовун - қовун ўйини” ва “Қовун сайли” болалар фольклор рақс туркумининг бадиий -  эстетик ва этнографик хусусиятлари тадқиқ қилинади.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. ЎзА, 4 февраль, 2020й.

Салимов О. Янги Ўзбекистон давлати. Тошкент.: “Маънавият” нашриёти, 2023.

Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. Тошкент.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1994.

Авдеева Л. Ўзбек миллий рақси тарихидан. Биринчи китоб. Тошкент.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2001.

Ўзбек хореографияси санъатида ворислик масалалари. Тўплам. Тошкент, 2015.

Володькина Н.А.Урок народно-сценического танца. Санкт-Петербург, изд.”Планета музыки”, 2019.

7. Матёқубова Г. Тохтасимов Ш. Ҳамроева Ҳ. “Хоразм Лазги рақси”: тарихи ва тавсифи. Тошкент, 2022.

Матёқубова Г. “Лазги” рақси: тарихи ва тадқиқи. Монография. Тошкент.: “Фан зиёси” нашриёти, 2023.:

Загрузки

##submissions.published##

2023-12-16