“ОҚ РАНГ”НИНГ ЛИНГВИСТИК, ПСИХОЛОГИК ВА ТЕОЛОГИК ТАЛҚИНИ (француз ва ўзбек тиллари мисолида)

##article.authors##

  • Сувонова Н Н.

##article.abstract##

Мазкур  мақолада  “ранг лингвистикаси”  бўйича   “оқ ранг”нинг  тилшунослик, психологик  ва теологик  нуқтаи назаридан   ифодалаган  рамзий ва категориал  маънолари қиёсий  таҳлил  қилинган.  Хусусан, “оқ ранг”нинг   ушбу  уч хил мезон  доирсидаги талқини қардош бўлмаган тиллар, яъни  француз  ва ўзбек тилларидаги фразеологик  бирликлар  мисолидаги лисоний  маъно  оттенкалари, психологик  қарашлардаги  рамзий  тушунчалари ҳамда ислом  динининг  муқаддас китоби - “Қуръони Карим”даги   диний  маънолари  асосида  қиёсий  ўрганилган. Бунга  кўра  “оқ ранг”нинг француз ва ўзбек фразеологиясидаги  ижобий, салбий  ва  нейтрал  маънолардаги  ифодасини  батафсил  таҳлил қилиш  орқали  ушбу  рангга хос  ижтимоий  ҳаётнинг турли соҳаларида  учрайдиган вазиятлар ҳамда индивидуал шахс фазилати ва иллатига хос  характерли  хусусиятларнинг намоён  бўлиши аниқ  мисоллар  орқали  изоҳлаб ўтилган. Бунинг натижасида “оқ ранг”нинг лингвистик, психологик ва диний  қарашлардаги  маъно  оттенкалари  ўртасидаги  ўзаро мувофиқлик  хусусиятлари  алоҳида  эътиборга олинган.

Загрузки

##submissions.published##

2022-01-27