ОВРЎПА ТИЛШУНОСЛИГИДА ФРАЗЕОЛОГИК ТИЗИМНИНГ ТУТГАН ЎРНИ ВА ИЛК ФРАЗЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР
##article.abstract##
Мазкур мақолада фразеологиянинг дунё тилшунослигида тутган ўрни ва илк фразеологик тадқиқодлар таҳлилига оид фикрлар баён этилган. Хусусан, оврупа тилшунос олимларининг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссалари, турли хил фразеологик мактаблар, немис германистикаси ва рус германистикасида фразеологик тадқиқодларнинг дастлабки ривожланиши ва фразеологизмлар идентификацияси борасида олиб борилган илк лингвистик таҳлиллар немисча мисоллар асосида кўриб чиқилган. Фразеологизмлар гуруҳига кирувчи мақолларни маталлар, афоризмлар ва ҳикматли сўлардан ажратиш ва уларнинг лексик-семантик сарҳадларини белгилаб олиш немис германистик тадқиқодларида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу тадқиқот ишида уларни лексик-семантик хусусиятларидан келиб чиқиб чегаралашга ҳаракат қилинди.