ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА “БОШ” КОНЦЕПТИ ЛИСОНИЙ ИФОДА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОМИНАТИВ МАЙДОНИ

##article.authors##

  • Муҳайё Муҳаммедовна Ҳалимова

##article.abstract##

Жаҳон тилшунослигида концепт тушунчаси, маъно тавсифи, таснифи ва талқини борасида турли-туман ёндашувларга асосланган қарашлар мавжуд. Концептлар таснифи борасида когнитолог олимлар ўртасида яқдиллик мавжуд эмас. Мавжуд таснифлар турли ёндашув ва мезонларга асосланади. Белгининг номинатив вазифаси тафаккурнинг билиш – таснифлаш фаолияти билан боғлиқ. Номинация жараёнида объектнинг хос ва мухим белги-хусусиятлари умумлаштирилади ва маънонинг тушунчавий ядроси шаклланади. “Бош” концепти оламнинг концептуал манзараси бўлаги сифатида инглиз, ўзбек ва бошқа халқлар концептосферасида мавжуд экан, уларнинг ҳар бири когнитив белги-хусусиятлари, таркиби, ёрқинлик даражаси бошқа қавм ва қавм бўлмаган концептлар билан муносабати кабиларга кўра ўхшаш ва фарқли жиҳатларга эга бўладилар.

Загрузки

##submissions.published##

2022-05-13