АЛИШЕР НАВОИЙ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИДА ТУРАР ЖОЙНИ ИФОДАЛОВЧИ ЛЕКСЕМАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
##article.abstract##
Мақолада Алишер Навоий достонларида турар жойларни ифодаловчи лексемалар тадқиқ этилди, мисоллар орқали изоҳланди. Алишер Навоий достонлари луғат таркибидаги тилимиз тарихи, ўзгаришлари, лексик бойлиги, XV асрда ўзбек халқнинг турмуш-тарзи, маданияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Алишер Навоий достонларида учрайдиган турар жойларни ифодаловчи номлар тарихи кўҳна ёзма манбаларга бориб тақалади. Масалан, эв, уй, оқ уй, хиргоҳ, боргоҳ, чодир, шомиёна, хайма, олачуқ, кулба сингари лексемаларни кўрсатишимиз мумкин.
Тарихий турар жой номлари бизга турли адиблар, ёзувчилар, тарихчилар асарлари орқали етиб келади. Шу жиҳатдан Алишер Навоий асарлари ҳам нодир манбалардан бири ҳисобланиши, асарларида турар жой номлари ўз қатламга оид лексемалар, шунингдек, ўзлашган қатламга оид бирликлар билан ҳам ифодаланганлиги мақолада ўрганилган.