ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚИЙ АКТЛАРНИНГ БАҲО БИЛАН ПРАГМАТИК ҚАТЛАМЛАНИШИ

##article.authors##

  • З. Пардаев

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

            Мазкур мақолада нутқий актларнинг баҳо категорияси билан муносабати, семантик, прагматик мазмун ифодалаши каби масалалар ҳақида фикр юритилади. Баҳолаш когнитив жараёни инсон фаолиятининг ҳамма қирралари билан алоқадор. Инсон ўз нутқи орқали нарса ва предметлар, воқеа-ҳодисалар, турли инсоний муносабатларни баҳолаш имкониятига эга. Сўзловчининг воқелик объектини ижобий ва салбий хусусиятларини ахлоқий, эмоционал, интеллектуал, психологик жиҳатдан баҳолаши мазкур ҳодисанинг  кенг қамровли эканлиги, унинг ўрганилиши тил қурилишининг моҳиятини англаш учун доимо долзарб. Баҳо концептини ифодаловчи лисоний бирликлар нутқ фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Бундай тил воситалари мулоқот жараёнида қўлланиш даражасининг юқорилиги билан характерланади. Баҳо ифодаловчи бирликлар нутқда прагматик, структурал-семантик, услубий жиҳатдан кенг  имкониятлар ва ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Нутқий актларда баҳо ифодалашини когнитив-прагматик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш – баҳонинг маънавий ва маданий категория сифатидаги ўрнини белгилаш вазифа қилиб қўйилган.

Калит сўзлар: лингвопрагматика, дискурс, нутқий акт, коммуникатив акт, нутқ вазияти, баҳо, перцептор, предикат, оператор, экспериенцер, пропозиция.

Загрузки

##submissions.published##

2023-04-19