ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ҚЎШМА ВА ЖУФТ УСУЛЛАР БИЛАН ИФОДАЛАНИШИ

##article.authors##

  • Н. Қаршиев

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

    Қоракўлчилик терминологиясининг асосий қисмини бирикма терминлар ташкил этади. Тилшуносликда лексемалар ва терминларнинг ясалишида бир қадар фарқли жиҳатлар мавжуд. Ўзбек умумадабий тилида лексемалар беш хил усул билан ясалса,  қоракўлчилик терминологиясида эса терминлар фақат уч хил усул билан ҳосил қилинади. Бу қоракўлчилик терминологиясига ҳам хосдир. Бирикма терминларнинг компонентлари боғланишига кўра қуйидаги уч тури мавжуд: сифатловчи бирикма терминлар, қаратқич бирикма терминлар, изофали бирикма терминлар. Бирикма терминлар тузилишига кўра: содда (икки компонентли), мураккаб (уч ва ундан ортиқ компонентли) терминлардан иборат. Қоракўлчилик соҳасида қўлланаётган бирикма терминлар терминэлементларининг ясалишини ўрганиш ҳам ўзига хос лисоний аҳамият касб этади. Терминэлементларнинг ясалишида сифат, сифатдош ҳамда кам миқдорда равишдошлардан фойдаланилган. Сифатларнинг аслий турига оид ўттиздан ортиқ термин иштирок этган. Мақоламизда нисбий сифатлар билан ясалган терминэлементлар таҳлилга тортилган.

    Калит сўзлар:содда (икки компонентли), мураккаб (уч ва ундан ортиқ компонентли) термин, сифатловчи бирикма терминлар, қаратқич бирикма терминлар, изофали бирикма терминлар.

Загрузки

##submissions.published##

2023-08-03