АЛИШЕР НАВОИЙ ЛИРИКАСИДА БАДИИЙ САНЪАТКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

##article.authors##

  • Салоҳий Дилором Исомиддин қизи

##article.subject##:

бадиий маҳорат, поэтик услуб, аруз техникаси, ҳамд ғазаллар, исломий тафаккур, тасаввуф, инсон камолоти, матнлардаги тафовутлар, мақтаъ, мазмун, таҳрир, тарих

##article.abstract##

Мақолада Алишер Навоий бадиий маҳорати масалалари ва шоирнинг бу соҳадаги ли-рик услуби муаммолари ҳақида сўз юритилади. Муаллиф улуғ шоир лирик услуби хусуси-ятларини унинг ўзи тартиб берган ва таҳрирдан ўтказган девонлари – “Бадоеъ ул-бидоя”, “Наводир ун-ниҳоя” ва “Хазойин ул-маоний” га кирган асарлар юзасидан таҳлил этади. Шоирнинг адабий-эстетик қарашлари унинг ғазалда асосий лирик қаҳрамон тимсолини яратишдаги бадиий усуллари, аруз вазнини қўллаш техникаси, шунингдек, ижтимоий маз-мундаги шеърларида равшан намоён бўлади. Навоий девонларида етук шарқона исломий тафаккурнинг юксак бадиий ифодаси бўлмиш ҳамдлар кенг ўрин эгаллайди. Ҳамдларда даҳо сўз санъаткорининг умумбашарий ижоди ҳар қандай миллий, ирқий, диний, мафку-равий ҳудудларни ёриб чиқади ва инсонни улуғлаб, унинг камолоти учун хизмат қилади. Навоий ижодининг оламшумул аҳамиятини таъминловчи асосий омиллардан бири си-фатида муаллиф унинг ислом маънавий хазинасидан, тасаввуф илмидан баҳрамандлиги, нақшбандия тариқатига мансублиги эканлигини таъкидлайди. Мақолада Алишер Навоий ижодий лабораторияси хусусиятларидан бирини ўзида акс эттирган – ғазалларда мақтаъ қўллаш билан боғлиқ ижодий таҳрир ҳодисаси хақида ҳам фикрлар баён этилган

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. МАТ. ХХ томлик. 1-т. – Тошкент, 1987.

Абдуғафуров А. Навоий сатираси. 1-китоб. – Тошкент, Фан, 1966. – 267 б.

Абдуғафуров А. Буюк бешлик сабоқлари. – Тошкент, 1995. – 184 б.

Бертельс Е.Э. Избранные труды. «Наваи и Джами». – М.: Наука, 1965. – С.164.

Валихўжаев Б. Мумтоз сиймолар. 2 томлик. –Тошкент, 2002. – 508 б.

Воҳидов Р. Алишер Навоий ва илоҳиёт. – Бухоро, 1994. –176 б.

Зоҳидов В. Дебочанинг сири. – Тошкент, 1975.

Зоҳидов В. Жаҳон бадиияти зарварақлари. – Тошкент, 1980.

Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. – Тошкент, 1983.

Каримова Ф. Ўзбек адабиётида дебоча. (НДА). – Тошкент, 1993.

Комилов Н. Маънолар оламига сафар. – Тошкент, 2012.

Салоҳий Д. Навоийнинг шеърий услуби масалалари. – Тошкент, 2005.

Солиҳова М. Навоий дебочаларида шоир биографиясига доир маълумотлар//Адабий мерос. 1-т. – Тошкент, 1968.

Шайхзода. Асарлар. VI томлик, V т.: Адабий-танқидий мақолалар. – Тошкент,1973.

Ҳайитметов А. Навоий лирикаси. – Тошкент, 1961.

Ҳасанов С. Бобурнинг “Аруз рисоласи” асари. – Тошкент: Фан, 1981. –132 б.

Ҳаққулов Иброҳим. Навоийга қайтиш. 3-китоб. – Тошкент: TAMADDUN, 2016. – 316 б.

Ҳожиаҳмедов А. Навоий арузи нафосати. – Тошкент: Фан, 2006. 288 б.

www.ziyonet.uz

www.literature.uz

Загрузки

##submissions.published##

2021-02-08

##issue.issue##

##section.section##

Статьи