МИРЗО УЛУҒБЕК ДАВРИ АДАБИЁТИ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАЛҚИНИДА
##article.subject##:
адабиёт, адабий муҳит, шеърият, шоир, тазкира, қасида, адабий-эстетик тафаккур, илмий таҳлил##article.abstract##
Мақолада буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг Мирзо Улуғбек даври адабиётига доир қарашлари таҳлил этилган. Бу давр адабиётининг хос хусусиятлари, етакчи намояндалари адабий мероси, поэтик жанрлар ва образлар такомили масалаларини тадқиқ қилишда улуғ шоир “Мажолис ун-нафоис” асарининг асосий манба сифатидаги қиммати очиб берилган. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда ўзига хос ижодий анъаналарига эга адабий муҳит мавжуд бўлгани, бу ижодий муҳит намояндаларининг асарлари миллий бадиий-эстетик тафаккур ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилгани Алишер Навоийнинг улар ижодига берган баҳосидан келиб чиқиб тадқиқ қилинган.
Бундан ташқари, мақола муаллифи ўз қарашларини далиллаш учун Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши”), Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” асарларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланган. Ушбу манбалардаги маълумотлар Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасидаги қарашларни тўлдириши, янги факт ва далиллар билан бойитиши жиҳатидан қимматли экани илмий далилланган. Ўрни билан В.В.Бартольднинг “Улуғбек ва унинг замонаси”, Эргаш Рустамовнинг “XV аср биринчи ярми ўзбек шеърияти” монографияларидаги қарашлар таҳлилга тортилган.
Шайх Аҳмад Тарозийнинг “Фунун ул-балоға” асари билан боғлиқ таҳлилий фикрлар Мирзо Улуғбек даврида нафақат шеърият, балки адабий-назарий тафаккур ҳам ривожланганини кўрсатади.
Библиографические ссылки
Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Олтинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.
Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.
Аҳмедов Ашраф. Улуғбек Муҳаммад Тарағай. – Тошкент: O‘zbekiston, 2011, 28-29-бетдар.
Бартольд В.В. Улугбек и его время. – Сочинения. Т. II. Часть 2. Изд-во Москва: Наука, 1964.
Бертельс Е.Э. Навои. – М-Л., 1948.
Валидий А.З. Лутфий ва унинг девони. – Қозон, 1914.
De Weese D. The Predecessors of Nava’i in the “Funun al-balaghah” of shaykh Ahmad b. Khudaydad Tarazi: a neglected source on Central Asian literary culture from the fifteenth century / Journal of Turkish studies, edited by Sinasi Tekin, 2005, volume 29. – P. 73-163.
Кёпрюлю-заде Ф. Чагатайские поэты. – Истанбул, 1914.
Рустамов Э.Р. Узбекская поэзия в первой половине XV века. – Москва: Издательство восточной литературы, 1963.
Самарқандий Абдураззоқ. Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн (Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи А.Ўринбоев). – Тошкент: O‘zbekiston, 2008.
Самарқандий Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (Тазкират уш-шуаро”дан Б.Аҳмедов таржимаси). – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1981.
Самойлович А.Н. Доклады АН СССР. – Москва, 1927.
Файзиев Т. Мирзо Улуғбек авлодлари. – Т.: Ёзувчи, 1994.
Шайх Аҳмад Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. – Тошкент: Хазина, 1996.
Юсупова Дилнавоз. Темурийлар давридаги арузга доир рисолаларнинг қиёсий таҳлили. (Тақризчи: Н.Жабборов) ¬¬– Т.: Ta’lim-media, 2019.
Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. – Т.: Фан, 1978.
Ҳайитметов А. Туркий тилда адабиётдан илк назарий қўлланма. /Шайх Аҳмад Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. – Тошкент: Хазина, 1996.