ФАЛСАФА ТАРИХИНИ ЯНГИЧА ИДРОК ЭТИШ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИ БАРПО ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК МУАММОЛАРИ
##article.subject##:
фалсафа тарихи, адабий, илмий ва фалсафий мерос, шахс эркинлиги, рационализм, тоталитаризм, фалсафа мактаблари, шеърият, озодлик, Ренессанс, гуманизм, маърифатпарварлик, таълим тизими, назорат қилиш, демократиялаштириш##article.abstract##
Мақолада фалсафа тарихи фалсафанинг муҳим таркибий қисми эканлиги, уни билмай туриб, фалсафа моҳиятини англаб бўлмаслиги, тарихий давр ўзгариши билан миллий ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, фалсафий меросни янгича нуқтаи назардан идрок этиш, хусусан, собиқ совет тузуми даври фалсафа тарихи мактаблари вакилларининг фалсафий меросини танқидий таҳлил қилишнинг долзарб ва муҳимлиги асосланган.
Учинчи Ренессанс асосларини яратишда Европа Уйғониш даври мутафаккирларининг дунёвий илм-фанни ривожлантириш, инсоннинг ақл ва тафаккури ривожига халақит бераётган ўрта асрчилик анъаналари, зарарли урф-одатларга қарши рационализм, шахс эркинлиги, плюрализм ғояларини кенг тарғиб этиш, тоталитаризмининг тарихий хатарли оқибатларини бартараф этиш учун таълим муассасаларига кенг демократик эркинликлар бериш зарурлиги, таълим-тарбия жараёнини шахсга йўналтиришнинг зарурлиги, миллий уйғониш учун курашда сўз санъати (шеърият)нинг кучи ва аҳамияти кўрсатилган.
Библиографические ссылки
Лавров П.Л. Философия и социология. Избранные произведения в двух томах. Т.2. – М., Мысль, 1965. С.72.
Мераб Мамардашвили. Я как понимаю философию. М., 1992. С.37.
Шавкат Раҳмон. Абадият оралаб. Т.,Моварауннаҳр, 2012. 217-б.
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий (форсчадан Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таржимаси). Т.,MERIYUS, 2010.
Абдураҳим Эркаев. Тарих сабоқлари ва учинчи Ренессанс зарурияти – «Халқ сўзи” газ., 2020 йил 6 январь.
Гегель. Философия истории. -М: ЮРАЙТ, 2019. С. 379
Кант И. Сочинения в шести томах. И.5. – М.,Мысль, 1966. С.467.
Абдулла Қодирий.Диёри бакр. III.- Т.: Info Capital Group, 2017. 296-б.
Абдулла Қодирий.Диёри бакр. III.- Т.: Info Capital Group, 2017. 296-б.