ТЎДА-1 НЕОЛИТ ДАВРИ МАКОНИ
##article.subject##:
Бойсун, Тўда-1, неолит, индустрия, маданият, маданий қатлам, ғор, нуклеус, қирғичча, композит қурол, микропластинка, учиринди##article.abstract##
Сурхондарё вилояти, хусусан, Бойсун тоғлари тош даври бўйича янгидан янги кашфиётларни туҳфа этишдан чарчамаяпди. Бу ерда ўрта палеолит давридан бошлаб тош даврининг барча босқичларига оид маданиятлар тараққиёти ўз аксини топган. Ўрта палеолит даврига: Тешик-тош, Амир-Темур, Катта-Қўрғон; сўнгги палеолитга: Тешик-тош-2 ва Қоронғи-Дара ва мезолит даврига Мачай ғори ҳамда неолит даврига Қайнар-Камар ваянги – Тўда-1 ғор маконлари киради.
Тўда-1 ғори 2016 йилда Ўзбекистон-Хитой халқаро ҳамкор экспедицияси ходимларидан Жоу Синг ва У. Рахмоновлар томонидан топилган. Ёдгорлик денгиз сатҳидан 1100 м баландликда, Бойсун шаҳридан 16 км ғарбда жойлашган. Ғор охактошли жинслардан таркиб топган бўлиб, Бойсун тоғларининг жанубий шахобчаларида жойлашган. Ғорнинг кириш қисми баландлиги 3 м, эни 5 м келадиган асимметрик учбурчак шаклида бўлиб, шарққа қараган. Тўда-1 ғорининг чуқурлиги 15 м, эни эса баъзи жойларида 7 м гача етади. 2018 йилги мавсумда ғорнинг Т-1,2, 3 қазишмаларида қазиш ишлари олиб борилди ва қазишмаларнинг ҳажми 2х3 м ҳамда улар репер нуқтасидан 485 см чуқурликгача етказилди.
Тўда-1 ғори маданий ётқизиқларидан олинган радиокарбон таҳлиллар 200 см чуқурликдаги қатламлар учун энг қадимги санани берди: 5800±30 минг йиллар, калибровкалашган саналар эса: 6670 - 6503 минг йилликларни ташкил қилди. Ёдгорликнинг қуйи қатламлари учун бундай кўрсатгичлар анча ёш саналарни берди. Бундай хулосалар археологик материаллар билан ҳам ўз исботини топади, яъни кремнийдан бошқа тош жинсларидан ишланган тош буюмларнинг устки қисми едирилган ва баъзан уларни аниқлаш қийин ҳолатларга эга.Бу ҳолат шунинг билан тушунтирилиши мумкинки, ғорнинг марказий қисми неолит давридаёқ қўпорилиб ўйилиб тушган ва катта тешик ҳосил қилган ҳамда ундан ғорга сув кириб турган. Афтидан, ғорнинг кириш қисмида жойлашган йирик ҳарсанг туфайли унинг маданий қатламларидаги материаллар пастга оқиб кетмаган, балки ғорнинг ичидагина аралашиб кетган.
Марказий Осиё неолити тизимида Тўда-1 ғори материалларининг маданий хослиги масаласида ҳозирда айтиш мумкинки, улар Бойсун туманидаги, 70 км шимолий-шарқда жойлашган Қайнар-Камар ғори материаллари билан яқин аналогияларга эга. Тўда-1 ғоридагига ўхшаш майда-микро индустриялар нафақат Қайнар-Камарда, балки Сазағон маданияти ёдгорликларида ҳам учрайди.
Библиографические ссылки
Islamov U.I. Peshera Machay. Tasgkent. Izdatelstvo “ Fan” 1980
Nishiaki T., Sulaymanov R.H. Aripjanov O., Sayfullayev B.K., Ergashev O. T. Otchet o prodelannix rabot v neoliticheskom grote Kaynar-Kamar( Baysuntau) v 2017 g. Samarkand. Archaev IAN, Fond 4.2018
2018. Jou Xing, Sayfullayev B., Hasanov M, Annayev T. Rakhmonov U.V. Arheologicheskiye issledovaniy v Uzbekistane. Samarkand. 2018
Jou Xing Sayfullaev B. K, Grot Tod-1 novaya neoliticheskaya stoyanka na Baysuntao ( Uzbekistan)// Arxeologiya Uzbekistana №17-18. Samarkand 2018