АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР: САЙЙИДЛАР ҲОМИЙСИ

##article.authors##

  • Очил Буриев
  • Шерзод Абдуганиевич Искандеров

##article.subject##:

атама, мазмун, ҳомийлик, диндор, насаб, саййид, таҳлил

##article.abstract##

Мақолада “саййид” атамасининг мазмун-моҳияти ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг уларга ҳомийлик қилганлиги таҳлил қилинган. Зеро саййидлар Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда мусулмон жамоалари орасида алоҳида имтиёзга эга бўлган гуруҳ ҳисобланган, ҳамда диндорлар орасида уларнинг нуфузи юқори эди. Саййид сўзи исломга қадар араблар қабила бошлиғининг унвонини ифодалаган ва “йўлбошчи”, “бошлиқ” маъноларида қўлланилади. Кейинчалаик бу сўзнинг қўлланиш даражаси кенгайиб, “улуғ”, “буюк” маъноларини англатган. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг фахрий унвони сифатида ишлатилган бу сўз кейинчалик турли бирикмалар ўрнида ҳам келган. Сайидул мурсалин (пайғамбарларнинг улуғи), сайиди қурайший (қурайиш қабиласининг бошлиғи) каби. Жумладан “Темур тузуклари”нинг кўпгина саҳифаларида саййидлар эҳтиром билан тилга олинган. “Тузуклар”да қуйидаги сўзлар таъкидланган: “Биринчи навбатда саййидлар ва уламони иззат ҳурмат қилишни, ҳар қандай истаклари бўлса, дарҳол муҳайё этиб, муқаррар равишда уларнинг ҳолидан хабар олиб туришни буюрдим”. Асарда таъкидланганидек, саййидлар соҳибқирон мажлисларида фаол иштирок этишиб, давлат, ҳуқуқий, ахлоқий масалалар бўйича қимматли фикрлар  беришган. Соҳибқирон улардан ҳалол ва ҳаромга оид кўп масалаларни ўрганган.

Библиографические ссылки

Ўзбек тилининг изоҳли луғати.3-ж.Т.,2007.Б.422.

Навоий асарлари учун қисқача луғат.Т.,1993.Б.240.

“Бобурнома учун қисқача луғат.Т.,2008.Б.146.

Бегматов Э. Ўзбек исмлари.Т.,2007.Б.360-363.

Семенов А.А. Бухарский трактат о членах и званиях и об обязанностях называемый их в средневековей Бухаре. – СВ, т. V. М-Л., 1948. Стр 141.

Бегматов. Э.Ўзбек исмлари.Т.,2007. Б. 586.

Абдуллажонов А.. Саййид унвонми ёки исм?. –Ўзбек тили ва адабиёти 1996 йил, 6-сон. Б. 45-46.

Темур тузуклари Б. 94.

Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т., 2003. Б. 338.

Темур тузуклари. Т. 2013.

Бу ҳақида қаранг: Р.Бойтуллаев, Г.Остонова. Мозий дафтаридан саҳифа. Т., 2010. Б.140-152.

Ражабов Р. Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этнографияси. Т., 2012. Б.132. (Қаранг) Yüksel M.Þ. Timurlularda Din-Devlet Ýliþkisi. – Ankara, 2009. – S. 86 –87.

Искандаров Ш.А. Ўзбекистон араблари: анъаналари ва трансформацион жараёнлар Т. “Янги нашр” 2017. – Б. 48

Ражабов Р.Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этнографияси. Т., 2012. Б.132.

Калонов К. Марказий Осиё ҳудудидаги ижтимоий-диний табақалар (диний-экологик ва социо-антропологик таҳлил) / Серия «Рабочие документы ИФЕАК» - Document de travail de l’IFEAC, 16-й выпуск, май 2006. – Ташкент, 2006; Абдуллажонов А. Сайид унвонми ёки исмми? // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1996. – №6. – Б. 45–46.

Загрузки

##submissions.published##

2022-10-21

##issue.issue##

##section.section##

Статьи