НЕМИС ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА “МУАЛЛИМ” КОНЦЕПТИНИНГ КОММУНИКАТИВ ВА ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
##article.abstract##
Ушбу мақолада немис ва ўзбек тилларида ”муаллим” концептининг коммуникатив-прагматик жиҳатлари тўғрисида фикр юритилади. Илмий адабиётларда когнитив тилшунослик асосан концепт тушунчаси билан шуғулланганлиги боис, концепт ҳам тафаккур бирлиги ва унинг асосида тушунча, образ ва лисоний маъно умумлашмаси ётади. Концептнинг шаклланиши индивидуал образ туғилишидан бошлаб, лисоний бирликнинг пайдо бўлиши билан тугайди. Предмет – ҳодисаларнинг онгли идрок этилиши ва уларнинг тасаввурида образ хосил бўлиш йўли жамланадиган билим турлича шаклланади ва ҳар – хил характерга эга бўлади. Бу бевосита турли гуруҳдаги ва тузилишдаги концептлар шаклланишига сабаб бўлади. Шунга кўра, когнитив тилшунослик тил ва инсон психикаси ҳақидаги фан билан бўлган ўзаро муносабатлар тарихини тадқиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.