НЕОЛОГИЗМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ДОИР АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Мақола неологизмлар тавсифига бағишланган бўлиб, тезпишар таом номлари, ошхона жиҳози номлари ва бошқа ўзлашмалар таҳлил қилинган. Жиҳоз номларини аташда ҳар бир тил лисоний манзарасининг ҳисобга олиниши муҳимлиги кўрсатилган. Ошхона жиҳозлари луғавий-маъновий гуруҳи иерархик тузилишга эга экани, тил эгаларининг онгида гипонимик ёки партонимик муносабатлар асосида мавжуд бўлиши таъкидланган. Тадқиқотда тавсифий ва қиёсий методдан фойдаланилган. Ўзлашмаларнинг манба тилдаги маъноси билан қабул қилинган тилнинг изоҳли луғатидаги маънолари муқояса этилган. Ўзлашмаларнинг орфографик жиҳатларига миллий тил манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашилган, неологизмларни лексикага қабул қилиш юзасидан аниқ таклифлар берилган. Неологизмлар ўзлашар экан, улар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлаётгани, улар тилнинг муҳим сатҳлари бўлган фонетик, лексик, морфологик бўлимларига ҳам таъсир ўтказаётгани билдирилган.