БАДИИЙ МАТНДА ИЖТИМОИЙ ХОСЛАНГАН БИРЛИКЛАР

##article.authors##

  • Х. Йўлдашева

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

Кейинги йиллардаги тадқиқотларда тил бирликларининг антропоцентрик нуқтаи назардан таҳлил қилишга эътибор кучайди. Тилшуносликда янги парадигмаларни ўрганишга жиддий аҳамият берилаётган бир пайтда социолингвистик ёндашувда жонли нутқни тадқиқ қилиш, бадиий матнларни ўрганиш, шунингдек, тил бирликларининг социал хосланишини “лисон-нутқ” тамойили асосида текшириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Мақолада лисоний имкониятларнинг нутқда ижтимоий омиллар асосида хосланиши масаласи ёритилган. Тил бирликларининг, жумладан, вульгаризм, варваризм, эвфемизм, дисфемизм, қарғиш сўзлар, ундовлар ва мурожаат шаклларининг ёш, мавқе, тоифа ва гендер жиҳатдан хосланганлигини бадиий матнлар мисолида таҳлили келтирилган. Бадиий матнда вульгаризмлар кўпинча эркак коммуникант нутқига хосланганлиги, аёллар нутқида эса қарғиш сўзлар, ҳис-ҳаяжон ундовлари фаол қўлланганлигини кўриш мумкин.

Таянч сўзлар: лисоний имкониятлар, ижтимоий хосланиш, социал қатламлар, касбий, маданий ва этномаданий, гендер хусусиятлар, вульгаризмлар, ваваризмлар, эфемизм ва дисфемизмлар, қарғиш сўзлар, ундовлар ва мурожаат шаклларининг ижтимоий хосланиши.

Загрузки

##submissions.published##

2022-12-11