РЕКЛАМА МАТНЛАРИНИНГ ГРАММАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақола реклама тилининг грамматик хусусиятларини ёритиб беришда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг ифодали воситалари реклама қилинаётган маҳсулотнинг муҳим қирраларини очиш учун зарурдир. Лисоний бирликлар асосида шакллантирилган реклама матнларида асосан юқори эмоционал-экспрессивликка эга бўлган сифат туркумига оид сўзлар қўлланилади. Чунки реклама қилинаётган хизматлар, товарларнинг хусусиятлари, афзалликларини алоҳида таъкидлаб, бўрттириб кўрсатиш асосан сифат сўз туркуми орқали амалга оширилади. Масалан, хушбўй, нозик, шаффоф, соф, асл, тоза, ҳақиқий, табиий, чин, арзон, оммабоп, ҳаммабоп, ёқимли, кўркам, ёрқин, порлоқ, хушбичим, ораста, зебо ва ҳоказо. Реклама маҳсулотининг брендини оммага тақдим қилишда рақобатчилар орасида асосан техника воситаларига мурожаат қилинади. Сифатларнинг ёрқин ифодали хусусиятлари эса мазкур вазифани бажаришда ёрдам беради. Мақолада ҳар бир сўз туркумининг реклама матнидаги ўзига хос хусусиятлари мисоллар асосида таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: реклама, лисоний бирлик, маҳсулот белгиси, баҳоловчи сўзлар, предмет номини такрорлаш, ҳаракатга ундаш, ишора сўзлар, аниқ рақамлар.