МОНОПРЕДИКАТИВ БИРЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ СИНТАКТИКАСИ ХУСУСИДА

##article.authors##

  • А. Жаббаров

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

Мақолада тилшуносликнинг синтактик бирликлар ва уларнинг гап ҳамда унинг монопредикативликка асосланувчи турлари хусусида айрим масалалар немис тили мисолида ўрганиш натижалари ёритилган. Мазкур назарий масала тилшуносликнинг тарихий тараққиётида гап ва унинг синтактик назарияси асосида шакллангани, бу борада мавжуд грамматик қоидалардан чекиниш, истисноларнинг мавжудлиги ҳақидаги қарашларга муносабат билдирилган. Гап ва бошқа монопредикатив синтактик қурилмаларнинг мазмуний синтактик жиҳатларида мавжуд муштаракликнинг намоён бўлиши ҳамда ушбу жараённинг воқеланиши масаласи тилшуносликнинг бугунги тараққиёти даврида долзарб масалалардан экани асосланган. Чунки тил ва нутқ бирликлари ва уларнинг ўзаро муносабати масаласи систем-структур парадигма ва антропоцентрик парадигма қонуниятлари асосида ўрганилганида хулоса ва натижаларнинг бир-биридан фарқли бўлиши кўзга ташланади. Мақолада ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилиши баробарида бу борадаги қарашларга муаллифнинг шахсий муносабатлари акс эттирилган.

          Калит сўзлар: гап, синтаксис, синтактик қурилмалар, бир бош бўлакли гап, сўз гап, ундов гап.

Загрузки

##submissions.published##

2024-05-04

##issue.issue##

##section.section##

Статьи